Жаҳон | 10:11 / 06.09.2016
5977
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин КХДР ядро салоҳиятини кучайтириш лозимлигини таъкидлади

КХДР етакчиси мамлакат ядро салоҳиятини кучайтириши зарурлигини таъкидлаган. У, охирги баллистик ракета парвозларидан сўнг, шундай фикр билдирган, дея хабар қилмоқда «Ёнхап» агентлиги.

Қайд этилишича, Ким Чен Ин баллистик ракеталарнинг сўнгги синов парвозларини шахсан кузатган. 

5 сентябрь куни КХДР ҳарбийлари Япон денгизи томон 3та баллистик ракетани учирган эди. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид