Клинтон: Соғлиғим ва Clinton Foundation атрофидаги миш-мишлар билан ишим йўқ
АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон, Сурия осмонидаги парвозлардан холи ҳудуд ташкил этишни қўллаб-қувватлашини билдирди, деб хабар қилмоқда Reuters.
Бундан ташқари, унинг қайд этишича, мабодо президент сифатида сайлангудек бўлса, Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш, ҳозирги давлат раҳбари Барак Обама муддати якунигача бу ишни уддалай олмаса, АҚШ янги маъмурияти мақсадларидан бири бўлади.
Клинтон хонимнинг таъкидлашича, у саломатлиги тўғрисидаги «миш-мишларга умуман эътибор бермайди». Шу билан бирга, Clinton Foundation атрофидаги шов-шувлар сабаб ҳам қайғурмайди.
Аввал хабар қилинганидек, АҚШ президентлиги учун номзодлардан бири республикачи Дональд Трамп 2016 йил июлидан бери илк маротаба Ҳиллари Клинтонни ортда қолдиргани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
11:22
Трамп қайтди: бу дунё сиёсатида нималарни ўзгартиради?
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024