Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Миллий банки хорижий валютани тежаш йўлини топди
Қозоғистон Республикаси Миллий банки (Марказий банки) қозоғистонликларга жамғармаларини тозаланган олтин қуйма кўринишида сақлашни таклиф этмоқда. Миллий банк раиси Даниёр Акишев, ҳукуматнинг давлат раҳбари Назарбоев иштирокида Оқ ўрдада бўлиб ўтаётган кенгайтирилган мажлисида шундай фикрни илгари сурди, деб хабар қилмоқда "Казинформ".
«Биз аҳолига хорижий валюта ўрнига жамғарманинг оддий ва қулай турини, яъни олтинни таклиф этмоқчимиз. Миллий банк бошқа молиявий муассасалар билан бирга аҳолининг истаган вақтда олтинни сотиб олиши ва сота олиши учун мазкур бозор ликвидлигини таъминлайди», - деган Акишев.
Унинг сўзларига кўра, Миллий банк қозоғистонликларнинг жамғармаларини сақлаш учун олтин ва кумуш тангалар сингари тозаланган олтин қуймаларининг оммалашуви борасида чоралар кўради.
Мавзуга оид
08:41
Жаҳоннинг энг йирик олтин конлари: Ўзбекистон иккинчи ўринда
08:40 / 15.07.2026
Дунёдаги энг йирик олтин ва кумуш захиралари қайси давлатларда?
15:46 / 14.07.2026
НКМК ишчиси гилам бўлаклари ёрдамида 35 млн сўмлик олтинни ўғирлашга уринди
21:34 / 13.06.2026