Жаҳон | 18:41 / 14.09.2016
14565
1 дақиқада ўқилади

Хитойга сўнгги йиллар ичидаги энг кучли "Меранти" тўфони яқинлашмоқда

Хитой қирғоқларига "Меранти" тўфони яқинлашаётгани боис мамлакатда хавфнинг қизил, яъни энг юқори даражаси эълон қилинди. Бу ҳақида ХХР давлат метеорологик хизмати хабар берди. 
 
Манбага кўра, Тайвань ороли яқинида 12 метрли тўлқинлар қайд этилган, циклон Хитойнинг шарқий қирғоғига тезкорлик билан яқинлашмоқда. Табиий офатнинг асосий зарби яқин кунлар ичида Фуцзянь, Чжэцзян ва Гуандун провинцияларига тўғри келиши кутилмоқда. 

Экспертларнинг таъкидлашича, "Меранти" сўнгги йиллар ичида ХХРда рўй берган энг кучли тўфон бўлади. Юқорида номлари қайд этилган ҳудудда яшовчи аҳолига уйда қолиш тавсия этилди, портлар фақатгина денгиздан қайтаётган кемаларни қабул қилиш учунгина ишлайди, шунингдек 175 авиарейс бекор қилинган. 

 

Мавзуга оид