Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Акаев: АҚШнинг Қирғизистондаги авиабазаси орқали афғон героини ташилган бўлиши мумкин
© РИА Новости
Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаевнинг фикрича, ғарб журналистларининг "Манас" Америка авиабазаси орқали Афғонистондан героин олиб кетилгани хусусида билдирган эҳтимоллари ҳақиқатга яқинроқ. АҚШнинг Лотин Америкасида шундай йўл тутгани бунинг исботи бўла олади, деган Акаев РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.
"Бу база ўзининг дастлабки мақсадларига хизмат қилган— халқаро коалициянинг Афғонистондаги амалиётлари учун зарур юклар ва ҳарбий хизматчиларни ташишда ёрдам берган. Бироқ, улар орқага қайтганда нимани олиб кетганини билмаймиз. Балким героин олиб кетишгандир — Худо билади. Ортга қайтишда ҳар нарса бўлгани эҳтимол. ... Ғарб журналистлари ҳатто героин ҳақида ёзишганди", — деган Акаев.
Унинг фикрича, база раҳбарияти амалиётлардан бохабар бўлган, албатта. Акаевнинг айтишича, бу ҳақдаги хабарлар оз бўлса-да, ҳақиқатга яқин. Чунки, бир пайтлар АҚШ Лотин Америкасидаги ҳарбий амалиётларида шундай йўл тутган.
"Хабарингиз бор, АҚШ ўз минтақасида ҳам харажатларини шу усул билан қоплашга ҳаракат қилган. Бу ҳаммага маълум. Уларнинг Лотин Америкасидаги амалиётлари масалан… улар кетган харажатларни гиёҳванд моддалар билан қоплаган. Шундай экан, Афғонистонда бу чора қўлланмаганини ким рад эта олади? Бунинг устига энг юқори сифатли героин бўлса", —дея фикрлари билан ўртоқлашган Қирғизистоннинг собиқ давлат раҳбари.
Мавзуга оид
15:14 / 27.12.2025
Хитой Тайван туфайли АҚШга қарши санкциялар жорий қилди
14:06 / 27.12.2025
ОАВ: АҚШ ишчилар синфи орасида Трамп рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
10:25 / 27.12.2025