Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россиянинг МДҲда раислик қилишига Украинанинг қарши чиқишига жавоб берди
Россия президенти Владимир Путин Россиянинг 2017 йилда МДҲда раислик қилишига Украинанинг эътироз билдиришига изоҳ берди.
Украинанинг Бишкекдаги элчиси Николай Дорошенко Россия халқаро ҳуқуқ меъёрини бузгани ва Украинанинг бир қисмини қўшиб олгани сабабли Киев Россияга МДҲда раислик қилишнинг берилишига қарши эканлигини айтган.
Путин Украина МДҲ кенгаши иши бўйича ўз таклифларини билдира олмаслигини айтди.
"Россиянинг МДҲда раислигига келсак, Украина, афсуски, МДҲ низомини имзоламаган ва ратификация қилмаган ва шунинг учун бу тузилманинг иши бўйича ўз таклифларини киритишга даъвогарлик қилиши даргумон", деб айтди Путин.
Аввалроқ МДҲ саммитида 2017 йил 1 январдан ҳамдўстликда раислик қилишнинг Россияга ўтиши ҳақидаги қарор расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026