Жамият | 10:56 / 17.09.2016
15650
2 дақиқада ўқилади

Уй эгасининг буюмларини сотиб, ўзини ўлдирган уста жазога тортилди

Юнусобод тумани уйлардан бирининг эгаси квартирасини таъмирламоқчи бўлиб, усталарни ёллади. Усталарнинг уйи узоқ бўлгани боис, қатнаб ишлаш қийинчилик туғдирди ва Россияда истиқомат қиладиган қўшниси бўш турган квартирасини уларга вақтинча бериб турадиган бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Кўп ўтмай таъмирлаш ишлари тугади. Усталар ҳам бошқа жойдан иш олиб, жўнаб кетишди. Ўтган йилнинг ноябрь ойи бошларида ўша усталардан бири, аниқроғи, 1991 йилда туғилган Бобир Жамолов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзлари ишлаган уйнинг ёнида пайдо бўлди. Эшикни тақиллатди, ҳеч ким очмагач, уйга балкон орқали кирди. Кўча эшигининг калтини топгач, шу ерда яшаб қолишга аҳд қилди.

Орадан бироз вақт ўтгач, уйда турган қиймати 385 минг сўмлик Panasonic русумли телевизорни 70 минг сўмга сотиб юборди. Сўнгра NORD русумли музлатгични ҳам пуллади. 

Бир кун уйга уй эгаси келиб қолди. Ўрнида ётган Бобирдан кимлигини сўради. Қўрқиб кетган Бобир унга пичоқ билан ташланди. Уни пичоқлаб ташлади ва камига қўл-оёғини боғлаб қўйди. Уй эгаси қонига беланиб, жон берди. Шу тариқа у уйдан чиқиб кетди. Орадан бир ҳафта ўтиб, у қўлга олинди. Бобир суд ҳукми билан тегишли жазога тортилди.

Мавзуга оид