Жаҳон | 07:34 / 19.09.2016
4570
1 дақиқада ўқилади

Хитойда цемент заводидаги портлашда 6 ишчи ҳалок бўлди

Хитойнинг Цинхай вилоятидаги цемент заводидаги портлаш оқибатида 6 ишчи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Воқеа 18 сентябрда Ганьхэ индустриал паркида жойлашган Qinghai Salt Lake Haina Chemical Company компанияси заводида юз берган. Маълум қилинишича, заводда чангни йиғувчи қурилма портлаган. Воқеа юз берган вақтда қурилма олдида 26 ишчи бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, 8 киши жароҳат олган ва шифохонага етказилган, бир киши бедарак йўқолган. Портлаш сабаби ҳозирча номаълумлигича қолмоқда, тергов олиб борилмоқда.

Мавзуга оид