Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари сони 35 кишига етди
Фото: © Flickr
Ҳиндистоннинг Бихар штатида автобус йўлдан ҳовузга тушиб кетиши оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ANI ахборот агентлиги.
Аввалроқ 4 киши ҳалок бўлгани ва 12 киши бедарак йўқолгани маълум қилинганди.
Воқеа Мадхубани округида маҳаллий вақт билан соат 12.30да юз берган. Автобус Ситамархидан Мадхубани маъмурий марказига кетаётган бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган вақтда автобусда 65 киши бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқариши натижасида автобус чуқурлиги 8 метрча келадиган ҳовузга тушиб кетган. Автобус буткул сув остига кетган, уни кран ёрдамида чиқариб олиш ҳеч қандай самара бермаган.
Қидирув операциясига маҳаллий аҳоли халақит қилмоқда, улар фавқулодда хизматлар етарлича тез ҳаракат қилмаганларидан норозилик билдириб, йўлни тўсиб, машиналарни ёқиб юборишган. Штат бош вазири Нитиш Кумар ҳалок бўлганлар оилалари 400 минг рупий миқдорида товон пули олишларини маълум қилган ва воқеа жойига иккита маҳаллий вазирни юборган.
Мамлакат бош вазири Нарендра Моди фожиа қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Мавзуга оид
09:29 / 03.04.2026
Шота Руставели кўчасида автобус пиёдани уриб юборди
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
17:57 / 01.04.2026