Жаҳон | 08:29 / 19.09.2016
5121
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Россияда Федерал хавфсизлик хизмати негизида давлат хавфсизлиги вазирлиги яратилиши мумкин

Фото: Коммерсантъ

Россиянинг хавфсизлик хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги ислоҳотлар доирасида президентлик сайловларигача алоҳида орган – давлат хавфсизлиги вазирлиги яратилиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда "Коммерсантъ" нашри хабар бермоқда. 
   

Нашр маълумотларига кўра, янги вазирлик ўз таркибига Федерал қўриқлаш хизмати ва Ташқи разведка хизматини олади. Бундан ташқари, Россия тергов қўмитаси устидан назорат яна бош прокуратурага ўтиши мумкин, фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазифалари эса мудофаа ва ички ишлар вазирликлари орасида тақсимланиши мумкин.            
Нашрнинг маълум қилишича, янги ислоҳотга тайёргарчилик Федерал миграция хизмати ва Гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш федерал хизмати бартараф этилгандан кейин бошланган. Бу икки орган вазифалари ички ишлар вазирлигига ўтган. Тахмин қилинишича, ўзгаришлар янада самаралироқ бошқарув ва коррупциянинг йўқ қилинишига олиб келади.
 
 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид