Порошенко Ҳиллари Клинтон билан учрашди
Украина президенти Петр Порошенко Нью Йорк шаҳрида АҚШ президентлиги учун демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон билан учрашди.
"Мен учун бу учрашув жуда муҳим. Мен Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини, шунингдек, сўнгги икки йилда ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш борасидаги аниқ қарашингиз учун миннатдорман", – деган Порошенко Клинтон билан учрашувда.
Ўз навбатида, АҚШ президентлиги учун номзод, Украинада қанақа ислоҳотлар ўтказилаётганини билишга қизиққан.
"Бу Украинанинг тараққиётини ва Россия агрессияси шароитида амалга оширилаётган ўзгаришларни муҳокама қилиш учун яхши имкониятдир", – деган Клинтон.
Эслатиб ўтамиз, Порошенко БМТ Бош ассамблеясининг 71 сессиясида иштирок этиш учун Нью Йоркда бўлиб турибди. У, шунингдек, сессия доирасида АҚШ президенти Барак Обама билан ҳам учрашади.
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024
Исроил БМТга UNRWA фаолияти тақиқлангани ҳақида расман хабар берди
14:50 / 01.11.2024