Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорнияда U-2 айғоқчи самолёти қулаб тушди
АҚШнинг Калифорния штатида U-2 Dragon Lady айғоқчи самолёти ҳалокатга учраши оқибатида бир нафар учувчи ҳалок бўлган, яна бири тан жароҳати олган, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.
Ҳодиса, 20 сентябрь куни эрталаб штатнинг шимолида юз берган. Самолёт Бил авиабазасидан ўқув парвозини амалга оширгач, кўп ўтмай, Сакраменто шаҳридан 100 кмлар шимолроқдаги тоғли ҳудудга қулаб тушган.
Хабар қилинишича, учувчилар катапульта қилишган, аммо ерга муваффақиятли қўна олишмаган.
U-2 самолёти ўта юқори баландликлардан авиаразведка ишларини олиб бориши мумкин. У, 21 км баландликкача кўтарила олади. U-2 билан боғлиқ энг ёдда қоларли воқеа 1960 йил 1 майда юз берган. Ўшанда, Гэри Пауэрс бошқараётган айғоқчи самолёт СССР ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситалари билан Свердлов областида уриб туширилган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026