Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД Ироқда кимёвий қурол ишлатишда гумон қилинмоқда
АҚШ ИШИД террорчи гуруҳининг Ироқдаги Америка кучларига иприт газини қўллаб ҳужум қилишига оид хабарлар юзасидан текширув ўтказади, дейилади Пентагон баёнотида.
Ҳужум 20 сентябрь куни амалга оширилган бўлиб, Ироқ шимолидаги мамлакат ҲҲК базаси ИШИД жангарилари нишонига айланган. Ушбу авиабазада бир неча юз америкалик ҳарбийлар жойлаштирилган. Жангарилар базага ракета ёки снаряд учирган, бироқ у бинога бир неча юз метр етмай портлаган.
"Аслаҳа бўлакларини дастлабки текшириш натижалари, унда заҳарли иприт гази бўлганини тасдиқлаган", - дея сўз юритилган Пентагон маъмурияти.
Америка томони таъкидлашича, мазкур ҳужум оқибатида жабрланганлар йўқ. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар кимёвий хуруж бўлган тақдирда фойдаланишлари учун махсус жиҳозларга эга.
Мавзуга оид
08:51
Трамп: эронликлар гаплашишни истаса, олдимизга келиши ёки қўнғироқ қилиши мумкин
11:09 / 26.04.2026
Яқин Шарқда ядровий мувозанат | “Геосиёсат”
10:40 / 26.04.2026
Трамп қатнашаётган тадбирда отишма: Оқ уй аъзолари эвакуация қилинди
21:32 / 25.04.2026