Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон бош вазир ўринбосари Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Рустам Азимов билан учрашмоқчи
Қозоғистон Республикаси бош вазир ўринбосари Аскар Мамин бошчилигидаги делегация президент Нурсултон Назарбоев топшириғи билан Ўзбекистон пойтахтига ташриф буюрди. Бу ҳақида ҚР бош вазирининг расмий сайтида маълум қилинган.
Аскар Мамин Тошкентда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов билан учрашади, шунингдек Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади.
Томонлар давлатлараро савдо-иқтисодий муносабатлар, саноат ҳамкорлиги ҳамда транспорт-транзит тизимидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026