Жаҳон | 19:40 / 22.09.2016
9252
1 дақиқада ўқилади

Содиқ Хон Лондон аҳолисини терактлар хавфидан огоҳлантирди

Лондон мэри Содиқ Хон шаҳар аҳолиси терорчилик ҳужумларига тайёр туриши кераклигини айтди. Бу ҳақида Daily Express нашри маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бундай хавф катта шаҳар ҳаётининг бир қисми ҳисобланади. 

“Бу ҳақиқат. Лондон, Нью-Йорк ва дунёнинг бошқа катта шаҳарлари бундай вазиятларга тайёргарлик кўришлари керак, деб қўрқаман”, - деди у. 

У огоҳ бўлиш кераклигини таъкидлади. Содиқ Хон давлатга фуқаролар билан ҳамкорликда ҳаракат қиладиган ва терактларга тайёр турадиган полиция зарурлигини қўшимча қилди.

Лондон мэри Нью-Йоркдаги терактлардан кейин ана шундай мурожаат билан чиқди, Содиқ Хон Нью-Йоркда теракт содир этилган пайт Манхэттонда бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни Нью-Йоркда портлаш рўй берди, жабрланганлар йўқ. Полиция портлаш юзасидан Аҳмад Раҳамийни ҳибсга олди. 


 

Мавзуга оид