Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия курдлар билан бирга Раққани озод қилишдан бош тортди
Туркия ИШИДнинг Суриядаги пойтахти ҳисобланган Раққа шаҳрини жангарилардан озод қилиш бўйича операцияни агар курдлар ўтказса, унда иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Калин маълум қилди.
"Музокаралар олиб борилмоқда, бироқ натижа йўқ. Биз Манбиж ва Жараблусдаги операциялар вақтидаги тамойиллардан келиб чиқамиз. Операцияда "Демократик иттифоқ" курд партияси кучлари билан биргаликда иштирок этиш истесно қилинади", деб айтди Калин. Унинг айтишича, Анқара Суриядаги шаҳарларнинг ИШИДдан озод қилинишини қўллаб-қувватлайди, бироқ унинг ўз шартлари бор.
19 сентябрда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳарбий миссия ўтказилиш ҳудудини кенгайтириш мумкинлигини эълон қилган. "Операция доирасида ҳозирга келиб биз 900 квадрат километр ҳудудни террорчилардан озод қилдик. Бу ҳудуд жанубга кенгаймоқда. Биз бу майдонни хавфсизлик ҳудудини яратиш доирасида 5 минг квадрат километргача оширишимиз мумкин", деб айтган Эрдўған.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026