Жозе Моуриньо: Жамоа ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Лига Кубогининг 3-босқичида “Нортҳемптон”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Ғалабага ҳақли ўйин намойиш қилдик. Ўйин мен истагандек ўтди. “Манчестер Юнайтед” дастлабки 35 ва сўнгги 25 дақиқа тўпни яхши назорат қилди. Ўйиндаги ўзгаришлар натижага таъсир қилди. Ўйин янада осон кечиши мумкин эди, бироқ рақиб ўз кучи ва характерини кўрсата олди.
Бу ғалаба осонликча қўлга киритилди дея олмайман. Аммо жамоа кўрсатган ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим”, - дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" 3-босқич учрашувида "Манчестер ЮнайтедНортҳемптон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб қилди. Эндиликда "манкунианликлар" 4-босқичда "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб боради.
Манба: Tribuna.Uz
Мавзуга оид
16:05 / 08.11.2024
«Олд Траффорд»да «Аморим-бол»: Янги мураббий қўл остидаги «МЮ» қандай тактик ечимлар тақдим этади?
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024
«МЮ»да янги бош мураббий. Клуб Рубен Аморимни танлашига 4 сабаб
17:38 / 28.10.2024