Спорт | 19:54 / 23.09.2016
17968
3 дақиқада ўқилади

Футболчиларни яшин уришига оид 10 ҳодиса

Шу йилнинг 21 сентябрида Рубцовск талабалар жамоалари ўртасидаги футбол ўйин вақтида металл дарвозага яшин келиб урилгани, бунинг оқибатида дарвоза яқинидаги тўрт нафар ўйинчи яшин токидан зарарлангани хабар қилинган эди. Кейинроқ, улардан бири 18 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Эътиборингизга, камида 13 киши ҳалок бўлган футболдаги энг даҳшатли 10та яшин уриш ҳолати ҳақидаги маълумотларни ҳавола қиламиз. 

10. 21 сентябрда Рубцовск талабалар жамоалари ўртасидаги футбол ўйини фожиа билан тугади. Металл дарвозага яшин келиб урилгани оқибатида унинг яқинидаги тўрт нафар ўйинчи ҳушидан кетган. Улардан бири 18 ёшли ўйинчи ҳаётдан кўз юмди.

9. Боливия. 2014 йил ноябрида футбол майдонига тушган яшин Дэвид Альварес номли футболчининг ҳаётига зомин бўлди. 

8. Украина, 2011 йил июнь. Республиканинг Брянка шаҳрида бўлиб ўтаётган ўйиннинг энг қизғин палласида яшин 18 ёшли футболчининг бевақт ўлимига сабаб бўлди.

7. Салвадор, 2009 йил сентябрь. Мамлакат шарқидаги ўйин чоғида ёшгина ўйинчи Давид Товар яшин уришидан вафот этди. 

6. 2006 йил август, Дания. Мамлакат ҳаваскорлар лигаси ўйинида кучли электр токига эга чақмоқ 17 яшар футболчини нишонга олган. У, икки кундан сўнг, шифохонада ҳаёт билан видолашган.

5. 2006 йил июнь, Россия. Самара вилояти Суходол қўрғонида ташкил этилган футбол баҳсида чақмоқ Евгений Кирсановнинг ўсмирлар жамоаси ўйинчисини нобуд қилди. 

4. 2003 йил декабр, ЖАР. Йоҳаннесбург шаҳридаги футбол ўйини вақтида яшин майдоннинг қоқ марказига тушгани сабабли, бир ўйинчи шу ернинг ўзида ҳалок бўлган, 6 нафари шифохонага ётқизилган. 

3. Колумбия. 2003 йил октябрь ойида яшин “Депортиво” ўйинчиларига келиб урилган эди. Миллий терма жамоанинг собиқ ўйинчиси Эрман Гавиья ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди. 

2. Гватемала. 2002 йил ёзида майдонни трибунадан ажратиб турувчи темир тўсинга келиб урилган яшин икки футбоолчининг умрига зомин бўлди.

1. 2007 йил июлида Камбожадаги футбол ўйинида яшин уриши 3 футболчининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган эди. 

Мавзуга оид