Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Жаҳон Саломатлик рейтингида МДҲда биринчи ўринда
Ўзбекистон тиббиёт, саломатлик ва ҳаёт билан боғлиқ барқарор ривожланиш кўрсаткичлари бўйича дунё рейтингида 55 ўринни эгаллади. Мазкур рейтинг натижаси Британияда чоп этиладиган The Lancet журналида эълон қилинган.
Ушбу ҳужжат 33та кўрсаткич бўйича баҳоланган баллар йиғиндисига кўра ҳозирланган.
Мамлакатлар саломатлик борасидаги фарқини аниқлашда – болалар ва янги туғилган чақалоқлар ўлими, йўл-транспорт ҳодисаларидаги ўлим ҳоллари, болаларнинг ортиқча вазнга эгалиги, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли даражаси, ОИВни юқтирганлар сони, туберкулёз ва гепатит B касаллиги билан хасталанганлар ва ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ рақамларга эътибор қаратилган.
Ҳар бир мамлакатдаги вазиятни ҳисоблаш учун 1990-2015 йиллардаги рақамлар таққосланган. Шунга кўра, Ўзбекистон жаҳон рейтингида 188 мамлакат орасида 55 ўринни эгаллаган. Шу билан бирга, таъкидланишича, Ўзбекистон республикаси МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринда.
МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистондан кейинги ўринни Туркманистон эгаллаган (60-ўрин). МДҲнинг бошқа аъзолари қуйидагича ўринга жойланган: Озарбайжон (75), Молдова (80), Қозоғистон (85), Арманистон (86), Тожикистон (99), Қирғизистон (113), Украина (118), Россия (119) ва Белоруссия (120).
Ўзбекистонга айрим жиҳатлар бўйича энг юқори (100) ёки унга яқин балл қўйилган. Хусусан, «акушерлар кузатувида туғиш» бўйича 100 балл, «Касалликларни тиббий профилактика қилиш» - 93 балл, «Ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ касалликлар» - 89 балл, «Оилани режалаштириш ва репродуктив ёш» - 84 балл, «Чекиш» ва «Ифлосланган сувни истеъмол қилишдан юқувчи касалликлар» - 81 баллга эга бўлган.
Мазкур рейтингда Исландия биринчи ўринга жойлаштирилган. Биринчи бешликка, шунингдек, Сингапур, Швеция, Андорра ва Буюк Британия кирган.
Мавзуга оид
21:42 / 28.04.2026
50 ёшдан ошганлар уйқусини тартибга солиш бўйича 6 та фойдали маслаҳат
08:38 / 22.04.2026
Энг кўп сотилган видеоўйинлар рейтинги эълон қилинди
08:04 / 17.04.2026
Дунёнинг энг кучли сувости флотлари маълум қилинди
11:48 / 16.04.2026