Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда ҳайдовчини ура кетган йўловчи йирик йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши жабрланди. ЙТҲ энг серқатнов йўллардан бирида юз берган. Кузатув камералари автобус тезлашиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, катта тезликда машиналар оқимига урилганини қайд қилган.
Бир нечта енгил машиналар таниб бўлмайдиган даражага келган.
Кейинроқ маълум бўлишича, ЙТҲга автобус йўловчиларидан бири сабаб бўлган. У ҳайдовчига ташланиб, уни соябон билан ура кетган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқарган.
Безори йўловчи ҳибсга олинган. У ЙТҲни атайлаб уюштиргани аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026