Спорт | 10:05 / 26.09.2016
4602
1 дақиқада ўқилади

Эль-Шаарави жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учради

"Рома" ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави 25 сентябрда клуб базасидан уйига қайтаётганда жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учради, деб хабар бермоқда Football Italia.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи бошқа бир автомобиль билан тўқнашиши оқибатида унинг ўзига ҳеч нарса қилмаган, бироқ машинасига жиддий шикаст етган. 

ЙТҲнинг 40 ёшли иккинчи иштирокчиси умуртқасининг бўйин қисмидан олинган жароҳат билан шифохонага етказилган.

Манба: Tribuna.Uz

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид