Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркдаги тоннелда иккита автобус тўқнашиб кетиши оқибатида 20дан зиёд киши жароҳатланди
АҚШнинг Нью-Жерси ва Нью-Йорк штатларини боғлаб турувчи Линкольн тоннелида иккита автобус тўқнашиб кетди. Оқибатда 24 киши жароҳатланди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.
Автобуслар аварияси маҳаллий вақт билан тахминан 8:50да (Тошкент вақти билан 17:50) юз берган. Маҳаллий ёнғин хавфсизлиги хизматининг хабарига кўра, жароҳатланганлар орасидан бир кишининг аҳволи оғир, дея баҳоланган.
Маълумот учун, Нью-Йорк ва Нью-Жерсини боғлаб турувчи ушбу тоннелда бир йилда 42 миллионга яқин машина ҳаракатланади.
Мавзуга оид
12:21 / 01.01.2026
Зоҳран Мамдани – Нью-Йоркнинг илк мусулмон мэри Қуръон билан қасамёд қилди
17:49 / 13.09.2025
Трамп Нью-Йоркда Қатар бош вазири билан тушлик қилди
19:27 / 01.07.2025
Сурхондарёда Боботоғ каналига сув чиқарувчи қувур ёрилиб кетди
21:33 / 28.05.2025