Жаҳон | 21:48 / 27.09.2016
6712
1 дақиқада ўқилади

Аҳмадинажод 2017 йилги президентлик сайловида иштирок этмайди

Эроннинг ҳисоб бўйича олтинчи президенти Маҳмуд Аҳмадинажод кейинги йили мамлакат президентлиги учун ўтказиладиган сайловга ўз номзодини қўймайди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

«Менда кейинги йилги сайловда иштирок этиш бўйича ҳеч қандай режа йўқ», — деган Аҳмадинажод.

У Эрон ислом республикасига 2005 йилнинг 3 августидан 2013 йилнинг 3 августига қадар муддатда президент бўлганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид