Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон МСК референдумнинг дастлабки натижаларини аён қилди
26 сентябрь куни Озарбойжонда мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси раҳбари Мазахир Панахов сешанба кунги матбуот анжуманида ҳозирга қадар бюллетенларнинг 72,7 фоизи текшириб чиқилгани ва сайловчиларнинг 88,5 фоизи президентлик муддатининг 5 йилдан 7 йилга узайтирилишини ёқлаб, 4,7 фоиз сайловчи бунга қарши овоз берганини маълум қилди.
Мазахир Панаховнинг айтишича, сайловчиларнинг 84,5 фоизи давлат бошқарувида вице-президентлар институтининг киритилишига розилик билдирган бўлса, 6,8 фоиз сайловчи бунга қарши овоз берган.
Шунингдек, сайловчиларнинг 84,2 фоизи президентликка номзод кўрсатиш ёши чегараланишининг олиб ташланишини маъқуллаган.
Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, овоз беришда сайловчиларнинг 69,7 фоизи, яъни 3,6 млн фуқаро иштирок этган.
Референдум якунлари расмий равишда 21 октябрда эълон қилинади.
Мавзуга оид
10:19 / 22.04.2026
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
12:03 / 24.03.2026
Италияда суд тизими ислоҳоти референдумда рад этилди
09:30 / 16.03.2026