Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция йирик кредит олиш имконини берувчи қонунни қабул қилди
Фото: AFP
Греция парламенти 27 сентябрь куни Еврогуруҳининг 2,8 млрд евро миқдоридаги навбатдаги кредит траншини ўтказишига имкон берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
151 нафар депутатнинг овози кифоя қиладиган масала бўйича парламентнинг 152 нафар аъзоси розилик билдирган. Мухолифатнинг 141 нафар аъзоси қарши овоз берган.
Май ойида халқаро кредиторлар (Еврокомиссия, ХВЖ, Европа Марказий банки ва Европа барқарорлик механизми) Греция томонидан ислоҳотларнинг боришини баҳолаб, Грецияга навбатдаги молиявий ёрдам миқдорини 10,3 млрд евро сифатида белгилаган эди. Ушбу маблағнинг 7,5 миллиард евроси июнь ойида ажратилганди. Қолган 2,8 миллиард евро Афинанинг 15та шартни бажаришига боғлиқ равишда ўтказилади.
Греция ҳукумати бу шартларни адо этишда мураккаблик ёки қийинчиликларни кўрмаётганини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
20:23 / 21.03.2026
Анъанавий ва исломий банк: уларнинг фарқи нимада?
14:11 / 20.03.2026
ЕИ Киевга ёрдам ваъда қилди, аммо 90 млрд евролик кредитни очмади
14:24 / 11.03.2026