Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Қозоғистон билан чегарасидаги ўтказув пунктларидан бирини ёпди
Қирғизистон Республикаси номаълум муддатга Қозоғистон билан чегарасида жойлашган "Токмок-автодорожный" назорат-ўтказув пунктини ёпди, деб хабар қилмоқда республика чегара хизмати.
Маълумотларга кўра, НЎП "бош вазир Жээнбеков қарорига асосан қайта қуриш мақсадида ёпилган". "Қурилиш ишларининг якунланиш муддати алоҳида маълум қилинади", - дейилади хабарда.
Фуқаролар қурилиш ишлари вақтида "Кенбулун-автодорожный", "Акжол-автодорожный" ва "Актилек- автодорожный" назорат-ўтказув пунктларидан фойдаланиб туришлари мумкин.
"Умуман, республиканинг Евросиё иқтисодий иттифоқига интеграцияси туфайли Қирғизистон-Қозоғистон давлат чегарасининг "Токмок-автодорожный", "Кенбулун-автодорожный" пунктлари қайта қурилади, "Актилек- автодорожный" ва "Чалдыбар-автодорожный пунктлари таъмирланади", - дейилади чегара хизмати хабарида.
Мавзуга оид
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026