АҚШ Россияни экстремистларнинг хуружи кучайиши билан қўрқитди
АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирби расмий Москвани экстремистларнинг Россия шаҳарларига ҳужуми ва Сурияда ҳарбийларини йўқотиши билан қўрқитмоқчи бўлди.
"Оқибатлар шундай бўлади: Суриядаги фуқаролик уруши давом этади, экстремистлар, уларнинг гуруҳлари мамлакатдаги ҳокимият бўшлиғидан ўз амалиётларини кенгайтиришда фойдаланади, албатта улар Россия манфаатларига хуруж қилишади — бу шубҳасиз — эҳтимол, балки Россия шаҳарлари ҳам нишонга олинар. Ва Россия ҳарбийларини ўликлар учун қопларда уйларига жўнатишни давом эттиради ҳамда россияликлар захираларини йўқота бошлайди, балки яна самолётларидан ҳам айрилар", — деган Кирби, Суриядаги зўравонликларнинг эҳтимолий оқибатлари хусусида берилган саволга.
Таъкидлаш жоизки, АҚШ "зўравонлик" сўзини одатда Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия армиясининг террорчи ва жангариларга нисбатан ҳаракатларини изоҳлашда қўллайди.
Мавзуга оид
19:22
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024