Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Чорсу" бозори яқинида яна бир яшил ҳудуд пайдо бўлади
Тошкент шаҳрининг "Чорсу" бозори яқинида яшил ҳудуд пайдо бўлади. Шу мақсадда, "Кўкалдош" мадрасасидан чап томондаги қатор бино ва иншоотлар бузиб ташланди.
Икки ҳафталар муқаддам, "Чорсу" бозори автобус бекати ёнидаги мавжуд бино ва қурилмалар демонтаж қилиниши бошланган эди. Хусусан, 3 қаватли бино ва унча катта бўлмаган савдо пештахталарини бузишга қарор қилинган, деб ёзмоқда NUZ.UZ. сайти.
Шаҳар ҳокимиятида маълум қилишларича, бу иншоотлар амалдаги меъёрларга жавоб бермаслигидан ташқари, кўриниши ва ҳолати ҳам бир аҳвол бўлган. Шу боисдан, масжид ва бозор атрофини ободонлаштириш мақсадида яшил ҳудуд барпо этишга кўрсатма берилган. Бу ерда, дарахтлар, бута ва гуллар экилиб, ўриндиқлар жойлаштириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026