Москва: АҚШнинг Сурия бўйича баёноти терроризмни қўллаб-қувватлашдир
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ Давлат департаментининг Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилса, экстремистлар Россия шаҳарларига хуруж қилиши эҳтимоли тўғрисида берган баёнотини изоҳлади.
Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби Россияни экстремистларнинг Россия шаҳарларига хуружи ва Сурияда ҳарбий йўқотишлари билан қўрқитишга уриниб кўрган эди. Американинг юқори лавозимли дипломатининг сўзларига кўра, агар Суриядаги фуқаролик уруши давом этса, экстремистлар ҳокимиятдаги бўшлиқдан ўз амалиётларини кенгайтиришда фойдаланади. Россия эса, захираларини йўқотишда давом этади.
""Қоплардаги жасадлар", "Россия шаҳарларидаги терактлар" ва "самолётларнинг уриб туширилиши" каби иборалар сизнингча дипломатнинг сўзларидан кўра, итларга бериладиган "бос" буйруғига ўхшамаяптими?" — деб ёзган Россия ТИВ вакили Facebook саҳифасида.
Мария Захарова, шунингдек, Давлат департаментига савол билан мурожаат қилиб, айнан қайси экстремистлар ҳақида сўз бораётганига ойдинлик киритишни сўраган. Балки, гап, Москва бир неча бор террорчилардан ажратишни сўраган “содиқ мухолифат” вакиллари ҳақида бораётгандир.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков ҳам АҚШ Давлат департаменти вакилининг сўзларини Вашингтон Сурия бўйича келишувдаги мажбуриятини бажара олмаётган бир вақтда Оқ уй маъмуриятининг ўз "ҳиссиётларини жиловлай олмаслиги" деб баҳолади.
"Бу каби сўзлар Россияга нисбатан террорчилик қуролидан фойдаланиш борасида яшириш қийин бўлган чақириқдир. Мазкур баёнот, АҚШнинг ҳозирги маъмурияти, Яқин шарқ ва айниқса Суриядаги вазиятни баҳолашда нақадар пасткашликка бораётганини исботлайди", — деб қайд этган дипломат.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024