Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп дунё президенти бўлишга даъво қилмаяпти
АҚШ президентлиги учун Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг баёнот беришича, унинг президентлик даъволари бутун дунёга эмас, фақатгина Қўшма Штатларга тегишлидир. Трамп Айова штатидаги сайловчилари билан ўтказган учрашувида шундай фикрларни билдирди, деб хабар қилмоқда WOWT 6 News.
Унинг фикрича, АҚШга «ташқи, иқтисодий, муҳожирлик ва савдога оид янги сиёсат керак».
«Мен дунё президенти бўлмоқчи эмасман. Мен номзодимни АҚШ президентлиги учун илгари сураяпман. Ва мен сизларнинг манфаатларингизни ҳимоя қила оламан... 8 ноябрь куни ажойиб кун бўлади. Республикачиларнинг Оқ уйга қайтадиган вақти келди», — деган тадбиркор.
Шу билан бирга, у Демократик партиядан рақиби Ҳиллари Клинтонни ўз мамлакати манфаатини ҳимоя қилмайдиган «глобалчи аёл» деб атаган. Трамп ўз фикрининг исботи сифатида Ироқ, Сурия, Ливиядаги вазиятлар, Эрон билан ядро келишувини келтирди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026