Спорт | 21:10 / 01.10.2016
8233
4 дақиқада ўқилади

«Арсенал» - Арсен Венгер билан 20 йил

Ҳа, Арсен Венгернинг «Арсенал» футбол клубига мураббийлик қилишни бошлаганига 20 йил тўлди. Шу муносабат билан қуйида унинг энг ёрқин онларини ёдга олишга уриниб кўрамиз. 

Арсен Венгер 1996 йили 1 октябрь куни «Арсенал» жамоаси бош мураббийлигини қабул қилиб олган эди. Ва айни вақтда, у бош мураббийлар орасида «узоқ умр» кўраётгани ҳисобланади. Албатта, Алекс Фергюсоннинг 27та мавсумигача ҳали анча бор. 

Венгер бошчилигида 1074та ўйинда майдонга тушган «Арсенал» 618та ғалабани қўлга киритган (57,2 фоиз), 245 марта дурангни қайд этиб, (22,8 фоиз) 211та ўйинда (20 фоиз) имкониятни бой берган. Умуман «канонирлар» ҳар бир ўйинда ўртача 1,94 баллни қўлга киритган. 

Венгер иккинчи мавсумидаёқ олтин хет-трикни амалга оширишнинг уддасидан чиқди. Унинг жамоаси чемпионат, Кубок ва Суперкубок соҳибига айланди. 

1999 йили Венгер адолат курашчиси шарафини қўлга киритди. У «Шеффилд» билан ўтказилган ва ғалаба қозонган Кубок баҳсини қайта ташкил этиш ғоясини илгари сурди. Унинг таъкидлашича, «канонирлар»нинг ғалабасини таъминлаган голи fair-play қоидалари бузилган ҳолда киритилган эди. Гап шундаки, жамоанинг янги аъзоси Кану лондонликларнинг қасддан рақибларига қолдирган тўпини эгаллаб олган эди. Аслида, рақиб жамоаси «Арсенал» футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилиши учун тўпни аутга тепиб юборганди. 

Венгер «Арсенал»ининг икки нафар тимсоли унинг ватандошлари Патрик Виейра ва Тьерри Анри бўлди. Улар, мураббий раҳбарлигида 370 ва 368та ўйинда майдонга тушишган. 

2003/04 йилги мавсумда «Арсенал» ажойиб тарихий натижани қўлга киритди. У, чемпионат давомида биронта ҳам ўйинда мағлуб бўлмади. Бу серия келгуси мавсумнинг бошида ҳам давом этиб, 49та мағлубиятсиз ўйин ўтказиш билан АПЛнинг мутлақ рекордини ўрнатди.

Венгер 20 йил мобайнида 97 нафар ўйинчининг трансфери учун умумий ҳисобда 801 млн евро сарфлаган бўлса, шундан биргина Месут Озил — 47 млн еврога тушган.

Арсенал бош мураббийи Андрей Аршавин учун ҳам узоқ курашди ва унинг учун 16,5 млн евро тўлади. Андрей ўз навбатида ўша йилнинг ўзида «Энфилд»даги покер ва яна 27та гол ҳамда 46та голли узатма билан ташаккур билдирди. 

Гарчи кўринишидан анча маданиятли кўринса-да, Венгер ҳамкасблари билан анча-мунча даҳанаки жанглар ўтказиб туради. Айниқса Моуриньо билан ҳақиқий сўз талашади. 

Бироқ, энг ёдда қоларли воқеа сэр Алекс билан содир бўлган. Уларнинг муносабатларида турли босқичлар бўлган. Аммо, 2004 йили «Олд Траффорд» стадионида кузатилган воқеа кўпчиликнинг хотирасига муҳрланган. Ўшанда, француз мураббийи рақиби томон пицца бўлагини ирғитган эди. Гарчи кейинчалик, томонлар аслида ундай бўлмагани, ёки уни нотўғри тушунишганини айтишган бўлсалар-да, аксарият ҳамон «пиццагейт» ҳақида эслашади. 

Ҳа, айтганча, фазода футбол мураббийлари орасида биргина унинг номи шарафига Арсенвенгер – дея аталган ягона астероид мавжуд. 

Венгер илк 10 йилда «Арсенал» 11та совринни қўлга киритган бўлса, кейинги ўн йилликда атиги 4та совринни бисотига жойлади. 

Сўнгсўз ўрнида айтиш мумкинки, Арсен Венгер 1996 йили «Арсенал» билан шартномани имзолаётган вақтда, рафиқасига «азизим, яна кўпи билан беш йил ва мен нафақага чиқаман», дея ваъда берган.


манба:tribuna.uz

Мавзуга оид