Спорт | 16:06 / 01.10.2016
9163
1 дақиқада ўқилади

Моуриньо Фергюссон учун "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига мурожаат қилди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо  жамоа раҳбариятига мурожаат қилди ва Алекс Фергюссонга директорлар кенгашида кўпроқ ваколат беришини сўради.

Сэр Алекс Фергюссон 2013 йилда клуб директорлар кенгашига аъзо бўлган эди. Айнан ўша йилда клуб Англия чемпионатида охирги бор ғолиб бўлганди.

Фергюссон “Манчестер Юнайтед”  билан 13 марта чемпионлик совринларини қўлга киритиб, клуб директорлар кенгашига кирган эди. Шотландиялик мутахассис клубда ўзига хос мавқеига эга бўлишига қарамай, у жамоада иккинчи даражали бўлиб қолмоқда.

Мавзуга оид