Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон ҳукумати ҳинд телеканаллари намойишини тақиқлади
Покистоннинг электрон ОАВ фаолиятини бошқарувчи идораси (Pakistan Electronic Media Regulatory Authority, PEMRA) 1 октябрь, шанба куни мамлакат ҳудудида "ноқонуний" ҳинд телеканалларининг намойишини тўлиқ тақиқлаш қарори ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида ANI агентлиги маълум қилди.
Манбага кўра, мазкур қарор 15 октябрдан кучга киради. Намойишни давом эттирувчи кабель телевизион компанияларига қарши қатъий чоралар кўрилади.
Бундан аввал Покистондаги кинотеатрлар Ҳиндистон армияси ҳаракатларига жавобан ҳинд фильмлари намойишини тўхтатиш ҳақида эълон қилганди. Ҳинд ҳарбийлари аксилтеррор операциялар доирасида Покистон ҳудудидаги етти туманга "зарбалар" берган. Отишмада 2 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлаган.
Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар Кашмирдаги ҳарбий қисмга уюштирилган ҳужумдан кейин ёмонлашган. Унда Ҳиндистон армиясининг 18 нафар ҳарбийси ҳалок бўлган. Тахминларга кўра, жангарилар Покистон ҳудудидан кирган. Исломобод терактга алоқадорлигини инкор қилмоқда.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026