Жаҳон | 12:24 / 01.10.2016
12476
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея етакчиси КХДР халқини жанубга қочишга чақирди

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе КХДР аҳолиси ва ҳарбийларини ватанларини тарк этиб, Жанубга қочишга ошкора даъват этди. У Корея Республикаси Қуролли кучларининг 68 йиллиги муносабати билан ташкил этилган анжуманда шундай баёнот берган, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги. 

"Биз Шимолий Корея аҳолиси ўз орзу-ниятларига етишиши учун йўл очамиз. Биз сизларнинг исталган вақтда озод Корея Республикасига йўл олишингизни хоҳлардик", — деган Пак Кин Хе КХДР халқига мурожаат қилар экан.

Шу билан бир вақтда, у расмий Пхеньян ҳукуматини танқид қилиб, КХДРнинг ҳар қандай фитнасига муносиб жавоб бериш билан таҳдид қилди. 

"Шимолий Корея ҳатто бизнинг фуқароларимизга қарши атом бомбасини қўллаш билан таҳдид қилмоқда, ядро қуролларининг аниқлигини ва миттилигини кучайтириш йўлида ишни давом эттираяпти. Янги ядро синовлари ва ракета фитналаридан воз кечишни истамаяпти", — деган Пак Кин Хе.

"Аммо, Шимолия Корея фитнага йўл қўйгудек бўлса, зудлик билан муносиб жавоб қайтариш зарурки, улар ўз қилмишларининг жазоси қандай бўлишини билиб қўйишсин", — дея қайд этган Жанубий Корея етакчиси. 

Айни вақтда, Пак Кин Хенинг айтишича, жанубий корейс жамиятида ички бузилишга йўл қўймаслик зарур, чунки бу "Шимолнинг ядро қуролидан ҳам даҳшатлироқдир".

Мавзуга оид