Ҳиндистон ва Япония атом соҳасида ҳамкорлик қилиши мумкин
Ҳиндистон ва Япония ҳукуматлари йил охиригача тинч атом соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаши мумкин. Битим, ҳинд ҳукумати раҳбари Нарендра Модининг Токиога сафари чоғида тасдиқланиши эҳтимол, деб ёзмоқда Hindu нашри ҳукуматдаги манбаларига таянган ҳолда.
Япония бош вазири Синдзо Абэнинг ўтган йили Деҳлига ташрифи чоғида мазкур соҳада англашув меморандуми имзолаган бўлса-да, тўлиқ шартнома ҳозиргача имзоланганича йўқ.
Hindu нашрига кўра, битим имзолаш учун тайёр, бу маросим шу йилнинг охиригача Модининг Японияга уюштиражак сафари давомида амалга оширилиши мумкин. Япония парламенти шартномани келаси йил бошида тасдиқласа, Ҳиндистонда иккита АЭС лойиҳасини барпо этиш учун ҳуқуқий пойдевор яратилади. АЭСларни Америка-Япония GE Hitachi Nuclear Energy қўшма корхонаси ва Япониянинг Toshiba корпорациясига қарашли Westinghouse компаниялари томонидан барпо этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
19:55 / 11.11.2024