Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия плутонийни йўқотиш бўйича АҚШ билан келишув ижросини тўхтатди
Россия Вашингтоннинг нодўстона ҳаракатлари туфайли АҚШ билан плутонийни қайта ишлаш бўйича мавжуд келишув ижросини тўхтатади. Бу ҳақда, Россия президентининг ҳуқуқий маълумот сайтида эълон қилинган қарорида сўз юритилган.
«Россия Федерацияси ва Америка Қўшма Штатлари ҳукуматлари ўртасидаги плутонийни қайта ишлаш ҳамда мазкур соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича мавжуд битим ижроси тўхтатилсин», — дейилади ҳужжатда.
Қайд этилишича, «АҚШнинг Россияга нисбатан нодўстона ҳаракатлари туфайли стратегик барқарорлик ҳолатларининг тубдан ўзгариши ва АҚШнинг ортиқча жанговар плутонийни қайта ишлаш бўйича халқаро шартномаларда олган мажбуриятларини бажармаётгани ҳамда Россия Федерацияси хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зудлик билан зарурий чоралар кўриш мақсадида» шундай хулосага келинган.
Мавзуга оид
12:03
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
22:15 / 22.04.2026