Трамп қандай қилиб 18 йил солиқ тўламай ишлаганига изоҳ берди
АҚШ президентлиги учун Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг баёнотига кўра, у АҚШнинг солиқ қонунчилигидан ўзи учун ажойиб тарзда фойдаланган. Ва бу унинг компаниясига кўчмас мулк бозоридаги мураккаб даврдан ўтиб олишига ёрдам берган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
«Мен кўчмас мулк бозоридаги инқироздан компанияни қутқариш учун ушбу мамлакатнинг солиқ қонунларидан самарали фойдаландим. Ўшанда, жуда озчилик шундай йўл тутишга тайёр эди», — деган Трамп Колорадо штати Пуэбло шаҳрида бўлиб ўтган митингда.
Аввалроқ, The New York Times (NYT) газетаси ёзганидек, Трамп 1995 йили салкам 1 млрд доллар зарар кўрганини солиқ декларациясида кўрсатган, бу эса келгуси 18 йил мобайнида қонуний равишда солиқ тўламаслигига асос бўлган.
Нашрга кўра, Трампнинг зарар кўришига, бир неча лойиҳалар юзасидан муваффақиятсизликка учрагани, хусусан, учта казинони самарасиз бошқариш, авиаташиш бизнесига уриниш ва Нью Йоркдаги Plaza меҳмонхонасини бевақт харид қилиш сабаб бўлган.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024