21:23 / 05.10.2016
12023

Анжелина Жоли Чарли Шиннинг собиқ хотинига тегишли бўлган уйни ижарага олди

Ҳолливуднинг машҳур актрисаси Анжелина Жоли Чарли Шиннинг собиқ хотини, актриса Дениз Ричардснинг ҳашаматли уйини ижарага олди. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар берди. 

Уй Калифорниянинг Ҳидден-Ҳиллс шаҳрида жойлашган. Унинг майдони деярли 800 квадрат метрдан иборат. Кошонада 6 ётоқхона, лаунж-ҳудуд, вино дегустацияси учун махсус зал, овқатланиш хонаси ва ошхона мавжуд.

Дениз Ричардс бу уйни 2007 йилда ажримдан сўнг сотиб олганди. Шундан кейин у уйга анча ўзгаришлар киритган ва унга ҳолливудча тус берган. 2015 йилда актриса бу кошонасини 7,75 миллион долларга сотувга қўйди. Харидор чиқавермагач, Ричардс унинг нархини икки маротаба пасайтирган.

Жоли турмуш ўртоғи Брэд Питт билан ажрашиш учун ариза берганидан кейин Малибудаги ижарада яшаган уйидан шу ерга болалари билан кўчиб келган. 

Суратлар:CRISNET

Top