Жаҳон | 07:05 / 05.10.2016
6242
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британия ички ишлар вазири ноқонуний миграцияга қарши кураш чораларини эълон қилди

Буюк Британия ички ишлар вазири ўринбосари Амбер Радд ноқонуний миграцияга қарши курашга қаратилган чораларни эълон қилди.

Радд Бирмингемда консерваторлар партияси анжуманидаги нутқида ҳаддан зиёд кўп муҳожирлар Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидаги аъзолиги бўйича ўтказилган референдумнинг натижасига таъсир қилган омиллардан бири бўлганини айтди. Июнда ўтган референдумда британияликларнинг аксарияти давлатнинг ЕИ таркибидан чиқишига овоз берганлар.

"Мен парламентда Гастингс ва Рай шаҳарларини билдираман. Гастингс – ажойиб шаҳар, у ерда миграция даражаси етарлича юқори. Одамлар турар-жой, ижтимоий соҳа билан боғлиқ муаммолар борасида ҳақли хавотирланмоқдалар ва биз уларнинг хавотирларига жавоб беришимиз керак", деб айтди Радд.

Радднинг айтишича, биринчи навбатда ноқонуний миграцияга қарши курашиш лозим.

"Европа Иттифоқидаги муҳожирлар – бу муаммонинг бир қисми. Бироқ биз миграциянинг барча манбаларини кўриб чиқишимиз керак. Бугун мен декабрдан ноқонуний муҳожирларга уйларни ижарага берувчилар бу билан жиноятга қўл уришлари ва турмага ўтиришлари мумкинлигини эълон қилишим мумкин", деб айтди вазир.

Радднинг таъкидлашича, миграция мақомига текширувдан такси ҳайдовчилари ўтишлари керак бўлади.

"Кейинги куздан банклар улар ноқонуний муҳожирларга молиявий хизматлар тақдим қилмаётганларини текширишлари керак бўлади", деб қўшимча қилди Радд.

Радд Буюк Британия ҳукумати шунингдек энг катта муҳожирлар оқимига эга маҳаллий ҳокимиятларни қўллаб-қувватлашга 140 млн фунт стерлинг ажратишини маълум қилди.

"Миграцияни назорат қилиш жамғармасининг яратилиши мамлакатда бўлишга ҳаққи бўлмаган одамларга уйлар учун нафақаларни тўлашни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширувчи маҳаллий ҳокимиятларни қўллаб-қувватлаш, ноқонуний муҳожирлар кўчаларада ухламасликларига, ноқонуний муҳожирларни энг номақбул шароитларда жойлаштирувчи фирибгар-ижарага берувчиларга қарши кураш бўйича ишимизнинг давоми бўлади", деб маълум қилди Радд.

Мавзуга оид