АҚШда одам савдоси билан шуғулланувчи халқаро гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
Америка Қўшма Штатларида одам савдоси билан шуғулланувчи халқаро жиноий гуруҳнинг 17 нафар аъзосига нисбатан маҳкама жараёни бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, қўлга олинганлар юзлаб тайландлик аёлларни жинсий тижорат мақсадида Америкага юбориш билан шуғулланиб келишган.
Айблов хулосасига кўра, 12 нафар тайландлик ва 5 нафар америкалик 2009 йилдан буён пухта ташкил этилган жиноий халқа воситасида жануби-шарқий осиёлик аёлларни ёлғон ва фириб йўли билан Тайланддан Америкага юбориб келган.
Улар, кейинчалик Los Angeles, Chicago, Atlanta, Las Vegas, Houston ва Minneapolis шаҳарларига жўнатиш кўзда тутилган аёллар учун виза олишда сохта сабаб ва ҳужжатларни кўрсатишган, дейилади Адлия вазирлиги хулосасида.
Айниқса, Minneapolis шаҳрида ноқонуний фаолият билан шуғулланувчиларнинг “бизнеси” гуллаб яшнаган. "АҚШга келишгач, жабрдийда аёллар фоҳишалар уйларига жойлаштирилган, улар узоқ вақт, ҳатто кеча-кундуз ишлашга мажбур қилинган", дея хабар қилади СНН телеканали.
Ушбу шаҳардаги меҳмонхона ва апартментларга тай аёллари кўплаб келтирила бошлангач, Minneapolis маъмурияти суриштирув ишларини бошлаб юборган, деб ёзмоқда Star Tribune нашри.
Шундан сўнг, ҳибсга олишлар амалга оширилган, мазкур жиноий тармоқ Georgia, Minnesota, Illinois ва California штатларида ҳам фаолият юритиши аниқланган.
"Улар Тайланд аёлларига Америка орзусини ваъда қилишиб, алдов билан олиб келишгач, уларни замонавий жинсий қулликка солишган, мажбурлашган".
Хабарларга кўра, жиноятчилар аёлларни сўзларига ишонтириш учун 40 мингдан 60 минг долларгача қарз ҳам беришган. Америкага келтирилгач, улардан фоҳишалик билан қарзларини адо этиш талаб қилинган.
Бундан ташқари, одам савдогарлари жабрланувчиларни манзилга юборишни тезлаштириш мақсадида сохта виза ва сайёҳлик ҳужжатларини тайёрлашган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024