Иқтисодиёт | 09:34 / 06.10.2016
16832
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг қиммат брендлари номи эълон қилинди

© AP

Interbrand Corp консалтинг агентлиги 2015 йил якунлари бўйича дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатини тузиб чиқди.

Рейтингда биринчи ўрин юқори технологиялар ишлаб чиқувчи Apple компаниясига муносиб кўрилган. Унинг бозор қиймати, бир йил ичида 5 фоизга қимматлашиб, 179,1 миллиард долларни ташкил этган. Иккинчи ўринга — Google жойлаштирилган. Интернет қидирув хизмати 11 фоизга қимматлашган ва бугунги кунда 133,3 миллиард доллар экани қайд этилган. Етакчи учликни кучли газланган ичимликлар бренди Coca-Cola якунлаган. 13 йил мобайнида мазкур рейтингга етакчилик қилган компания бу сафар 7 фоизга арзонлашиб, унинг бозор нархи 73,1 миллиард долларни ташкил этгани айтилмоқда. Бунда, тўртинчи йилдирки, юқори учликни айни компаниялар эгалламоқда. Фақатгина улар ўзаро ўрин алмашаётгани қайд этилган. 

Рейтингнинг биринчи ўнлигига шунингдек, юқори технология соҳасининг 6та намояндаси, жумладан Microsoft (тўртинчи ўрин, қиймати — 72,8 миллиард доллар), IBM (олтинчи, 52,5 миллиард), Samsung (еттинчи, 51,8 миллиард), Amazon (саккизинчи, 50,3 миллиард доллар). Булардан ташқари, автомобиль брендлари Toyota (бешинчи) ва Mercedes (тўққизинчи), ҳамда General Electric (10-ўрин) киритилган.

Савдо белгилари орасида энг тез ўсувчи бренд сифатида Facebook (48 фоиз ўсиш, 32,6 миллиард) эътироф этилган. У рўйхатнинг 15-ўрнига жойлаштирилган. 

2015 йилда дунёнинг етакчи 100та брендларининг умумий қиймати 2014 йилга нисбатан 4,7 фоизга ўсиб, 1,796 триллион долларни ташкил этган.

Савдо белгиларининг нархини ҳисоблашда компанияларнинг молиявий натижалари,  истеъмолчиларнинг харид қилиш ва даромад кўришига таъсири эътиборга олинган. 
 

Мавзуга оид