Ўзбекистон | 21:33 / 06.10.2016
14341
3 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: 6 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 6 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон делегацияси Брюсселда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 5 октябрь, чоршанба куни Брюсселда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

>>> Батафсил.

Сергели туманида 500 та кўп қаватли уй барпо этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонда янги эркин иқтисодий ҳудуд ташкил этилади

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида эркин иқтисодий ҳудуд барпо этилади. Ўзбекистон Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев вилоятга сафари чоғида шундай ташаббус билан чиққан.

>>>  Батафсил.

Истанбулдаги портлаш оқибатида жароҳатланганлар сони 10 нафарни ташкил қилмоқда

Истанбул шаҳридаги полиция маҳкамасида содир бўлган портлаш оқибатида жароҳатланганлар сони 10 нафар.

>>> Батафсил.

Беларусь президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко 6 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди ва бу ерда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

>>> Батафсил.

Шимолий Америка осмонида ёрқин объект кузатилди

4 октябрь куни Торонто осмонида ёрқин метеор кўринди. Бу ҳақида The Telegraph нашри хабар берди.

>>> Батафсил.

Путин Сурия ва Украина масаласи бўйича Олланд билан учрашади

Россия президенти Владимир Путин Франция давлат раҳбари Франсуа Олланд билан 19 октябрь куни учрашади, дея хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги. >>> Батафсил.

Дунёнинг энг қиммат брендлари номи эълон қилинди

Interbrand Corp консалтинг агентлиги 2015 йил якунлари бўйича дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатини тузиб чиқди.

>>> Батафсил.

Дунёнинг энг қиммат 100 бренди номлари эълон қилинди (ахборот графикаси)

Дунёнинг энг қиммат 100 бренди рейтинги ҳар йили янгиланади, бу йил ҳам рўйхат чўққисидан техно-гигантлар ўрин олди.

>>> Батафсил.

Энг қиммат автомобиль брендлари рўйхати маълум қилинди

Interbrand компанияси ҳар йили энг қиммат юзта машина брендлари рўйхатини эълон қилади.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид