Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бузилган «Тож-Маҳал» ери 30 млн долларга баҳоланди
Фото: ABC NEWS
Австралиянинг Перт шаҳрида яқинда бузиб ташланган «Суон дарёси бўйидаги Тож-Маҳал» ер майдони 30 млн доллар эвазига сотувга қўйилди. Қуриб битказилмаган ушбу «Тож-Маҳал» ҳиндистонлик миллиардер Панкай Освалга тегишли бўлган. Риелторга кўра, саҳолиятли харидорлар иншоотни сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирганлар, деб ёзмоқда Daily Mail.
Ер майдонини сотиш билан шуғулланаётган William Porteous Properties International брокерларининг айтишича, у қисман ёки бутунлай сотилиши ҳам мумкин.
Бир пайтлар, асли ҳиндистонлик миллиардер Панкай Осваль ва унинг рафиқаси Радхика Пертнинг энг обрўли туманларидан биридаги Ҳинд океанига қуйилувчи дарё соҳилида жойлашган ер майдони учун 22 млн доллар тўлаган. Улар, бу ерда Ҳиндистон услубида 7та гумбазли, спорт зали, сузиш ҳавзаси ва 17 та автомобиль учун гаражга эга улкан уйни қуришни режалаштиришганди.
Аммо, «Тож-Маҳал»нинг 2010 йили бошланган қурилиши Австралия ҳукуматининг миллиардерга нисбатан солиқ тўламаслик ва шаҳар қурилиш меъёрларини бузиш айбини илгари сургач, тўхтаб қолди. 2016 йил сентябрида Перт шаҳри маъмурияти чала қолган қасрни бузиш тўғрисида қарор чиқарди.
Эслатиб ўтамиз, ҳақиқий Тож-Маҳал Ҳиндистонда бўлиб, ЮНЕСКО тарихий мерос рўйхатига киритилган.
Мавзуга оид
15:33 / 05.02.2026
Ҳиндистонда болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича чақириқлар кучаймоқда
10:29 / 05.02.2026
Германия Австралия билан нодир ер металлари бўйича ҳамкорликни кенгайтиради
15:26 / 04.02.2026
Кремл: Ҳиндистон Россия нефтини харид қилишдан воз кечгани ҳақида хабар бермади
12:04 / 03.02.2026