MOCAPE — ичида булутлар жойлашган музей
Австриянинг Coop Himmelb(l)au компанияси архитектура лойиҳаси тез орада Хитойнинг Футянь вилоятидаги Шэньчжэнь мегаполисида ҳаётга татбиқ этилади. У секин-аста шаҳарнинг маданият марказига айланади.
MOCAPE биноси силлиқ чизиқли ғаройиб кўпқатламга эга шакли билан иккита турли масканлар – Замонавий санъат музейи (MOCA) ва Кўргазмалар маркази (PE), шунингдек, уларнинг меҳмонлари учун ўз эшигини очади.
Ташқаридан бу бино ягона бўлиб кўринса-да, унинг ичи худди икки қанот каби алоҳида жойлашган. Уларни кумуш катаксимон тузилмали «Плаза» умумий марказий қисми бирлаштириб туради. Бу қисм «Булут» деб ҳам номланади,
Аэродинамик шаклдаги объект MOCAPE'нинг тасвирий ва маъноли маркази бўлиб, у кўргазма залларини кўприк ва рампалар билан боғлаб туради. «Булут» ичида кафе, китоб дўкони, совға дўконлари ва балконлар бор.
Тош ва шишадан иборат 7 қаватли бинони "яшил" деб аташ қийин, атроф-муҳитга зарарни камайтириш учун архитекторлар бино ичига геотермаль илиқ насос ва қуёш панелларини ўрнатишди. MOCAPE баландлиги 40 метр бўлиб, майдони 80 000 квадрат метрни ташкил қилади.
Суратлар:Coop Himmelb(l)au)
Мавзуга оид
23:05 / 22.11.2024
Франциядаги музейдан 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
16:05 / 17.10.2024
Мисрда дунёдаги энг қиммат музей очилди. Уни қуришга қарийб 20 йил вақт кетди
20:41 / 08.10.2024
Нидерландияда музей ходими металл банкалар кўринишидаги арт-объектни ташлаб юборди
00:11 / 18.08.2024