Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла раҳбари АҚШ элчихонасини зўравонликларни қўллаб-қувватлашда айблади
Венесуэла президенти Николас Мадуро Америка Қўшма Штатларининг мамлакатдаги элчихонасини, яқин кунларда Венесуэлада бўлиши кутилаётган «зўравонликлар»ни қўллаб-қувватлашда айблади.
«АҚШнинг Венесуэладаги элчихонаси мамлакатимиздаги тинчликка қарши қаратилган зўравонликлар, терроризм жиноятларини тайёрлаш ортида турганидан хабарим бор. Улар ватанимизни шантаж қилиш учун ўз ғаламисликларини яқин кунларда амалга оширмоқчи, бироқ мен бунга йўл қўймайман. Октябрь тинчлик ойи бўлади», —дея Мадуро сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Шу билан бирга, Мадуро жиддий баёнотига қарамай, эҳтимолий таҳдидларга ойдинлик киритувчи биронта қўшимча маълумот келтирмаган, бироқ зарурий далилларга эгалигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026
АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди. Эронда 3 киши ҳалок бўлди
18:19 / 08.07.2026