Жамият | 12:21 / 08.10.2016
12364
2 дақиқада ўқилади

Пенсионерларнинг пулини “нишонга олган” раҳбарга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди

“Сувоқава” корхонаси Яккабоғ тумани филиали бошлиғи Т.Тўлқинов туман почта алоқа тармоғи масъул ходимлари билан тил бириктириб, пенсионерларни “нишонга олди”. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

“Сувоқава” туман филиалида ҳам, почта алоқа тармоғида ҳам қонунга зид равишда назорат-касса машинаси ўрнатилмаган эди. Шундай бўлсада, Т.Тўлқинов пенсионерларнинг пенсия пулларидан сохта квитанциялар орқали ичимлик суви учун ҳақ олинишини йўлга қўйди. Унинг бу иши СВОЖЖДЛҚК департаментининг Яккабоғ туман бўлими томонидан фош этилди.

Ўтказилган текширув жараёнида пенсионерлардан 2013 йилда 17 млн 541 минг сўм, 2014 йилда 17 млн 541 минг сўм, 2015 йилда эса 11 миллион 50 минг сўм, жами 46 млн 560 минг сўм миқдоридаги нақд пул ушлаб қолинганлиги, бу сумма назорат-касса машинаси орқали кирим қилинмасдан, кўп миқдорда хизмат кўрсатиш қоидалари бузилганлиги маълум қилди.

Т.Тўлқиновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Мавзуга оид