Жаҳон | 23:53 / 08.10.2016
28127
1 дақиқада ўқилади

Туркияда самолётдан қолиб кетган йўловчи унга чиқиш илинжида номардларча иш тутди

Фото: hurriyetdailynews.com

"Турк ҳаво йўллари"нинг Истанбулга учадиган самолётига кеч қолган йўловчи унга чиқиш илинжида номардларча иш тутди.   

Hurriyet Daily News нашри хабар беришича, 8 октябрда Игдар вилоятида Тамер Б. исмли йўловчи рейсига кеч қолгач, уни қайтариш учун самолётда бомба борлигини айтишга қарор қилган.

У полиция ёнига келиб самолётда бомба борлигини айтган. Самолёт ҳақиқатан ҳам ортга қайтарилган. Самолёт унинг бортида бомба аниқланмагач, 3 соатдан кейингина Истанбулга уча олган. Йўловчи эса ёлғон хабар учун ҳибсга олинган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид