Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси иш бошлайди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати еттинчи ялпи мажлиси 2016 йил 12 октябрь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳрида, Сенатнинг мажлислар залида очилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари 2016 йил 11 октябрь куни соат 9.00 дан 18.00 га қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биносининг фойесида рўйхатга олинади", дейилган хабарда.
Жорий йилда 2 марта Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси ўтказилганди.
31 март куни бешинчи ялпи мажлис, 24 август куни олтинчи ялпи мажлис очилган.
Маълумот учун, шу вақтга қадар Олий Мажлис Сенати октябрь ойида йиғилиши кузатилмаганди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026