Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда 7-Сяншань хавфсизлик форуми очилди
Фото: © Fotolia
11 октябрда Пекинда 7-Сяншань хавфсизлик форуми очилди. Форум жорий йилда "мулоқот ва ҳамкорлик воситасида халқаро муносабатларнинг янги турини қуриш" мавзуси остида бўлиб ўтади.
Форум ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, форум ишида деярли 60 та давлатдан куч бошқармалари ва тузилмалари, экспертлар жамиятидан 500 дан кўпроқ делегатлар иштирок этади.
Икки кунлик форумда қуролли кучларнинг глобал бошқарувдаги роли, Осиё-Тинч океани минтақасидаги хавфсизликка янги таҳдидларга жавоб бериш, денгиз ҳамкорлиги соҳасида ҳамкорлик ва террорчиликнинг халқаро таҳдидлари ва уларга қарши чоралар каби масалаларга бағишланади.
Форумнинг иши Хитой мудофаа вазири Чан Ванцюаннинг нутқи билан бошланди.
Хитой мудофаа вазирлиги ташкилотчилигида ўтказиладиган Сяншань хавфсизлик форумининг биринчиси 2006 йилда бўлиб ўтган. 2015 йилдан форум ҳар йили ўтказиладиган бўлган.
Мавзуга оид
19:31 / 04.02.2026
Хитой армияси раҳбариятидаги тозалаш: бу нимани англатади?
18:28 / 03.02.2026
Хитой хавфсизлик нуқтайи назаридан барча электромобилларда «яширин» эшик тутқични тақиқлади
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026