Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самвел Бабаян Хитой устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди
Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Хитой учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этган Самвел Бабаян ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.
“Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин ўтказдик. Олдинга жиддий қадам ташладик”.
“Отабек Шукуровнинг голи? Бу ўйланган комбинация эди. Ҳазил, албатта. Умуман олганда эса унга керакли кўрсатмаларни бергандик. Бу бизга муваффақият олиб келди”.
“Бугун ҳужумда ишларимиз юришди. Биз Хитойнинг тезкор қарши ҳужумга ўтиши мумкинлигини билардик. Шуни ҳисобга олган ҳолда ўйнадик. Режаларимиз ўзини оқлади”.
“Стандарт вазиятлардан фойдаланиш бўйича оқсаяпмиз. Жарима ва бурчак зарбалари кутганимиздек самара бермаяпти. Бугун тўп тўрт марта устунга тегди. Бу ҳолатни нимадир деб изоҳлаш қийин”.
“Ҳар бир ўйин бир-биридан фарқ қилади. Рақиб биринчи таймда зич ўйнади. Иккинчи таймда эса зона очилгани ҳисобига ҳужумга ўтдик. Футболда фақат ҳужум қилиб бўлмайди. Керакли пайтда ҳимояни ҳам ушлай билиш керак”, дейди Самвел Бабаян.
Манба: tribuna.uz
Мавзуга оид
22:05 / 12.04.2026
“Энди бу ерда бошқа ҳаракат қила олмайман”. Бабаян "Андижон" бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди
17:44 / 01.12.2025
Самвел Бабаян «Андижон» клуби бош мураббийи бўлди
14:32 / 29.06.2024
Расман: «Навбаҳор» ва Бабаян ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилишди
13:00 / 12.11.2022